Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой марсоходи 2020 йилги парвозга тайёр бўлди

Хитой марсоходи 2020 йилги парвозга тайёр бўлди

Фото: «Polit.info»

Хитойда 2020 йилги Марс миссиясига қурилаётган марсоход тайёр ҳолатга келди. Бўлғуси миссия орбитал аппарат, марсоход ва қўндирувчи модулни ўз ичига олади.

«Тадқиқотдан бош мақсад Марсда ҳаёт аломатларини қидиришдир», — «Global Times» газетаси Хитой Ой дастури илмий раҳбари Оуян Цзиюандан иқтибос келтирмоқда. Қолаверса, Марс атмосфераси, ландшафти ва келгусида одамлар бориб яшаши учун сайёра қанчалик салоҳиятга эгалиги ўрганилади.

Эслатиб ўтамиз, Марсга NASA юборган «Opportunity» марсоходи 2018 йилнинг 30 майида бошланиб уч ой давом этган қум бўронига дош беролмаганди — қуёш батареялари қумга кўмилиб қолган «Opportunity» қувватсизликдан тўхтаб қолганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг