Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Xiaomi янги смартфонларини намойиш қилди

Xiaomi янги смартфонларини намойиш қилди

Xiaomi компанияси 12S ва 12S Pro смартфонлари сотувга чиқарилишини эълон қилди. 

Ҳар иккала смартфонга Snapdragon 8 Plus Gen 1 процессори ўрнатилган.

Xiaomi 12S диагонали 6,28 дюймли AMOLED-экранга эга. У 50, 13 ва 5 Мп камералар билан жиҳозланган. Смартфон 8K ўлчамда видеога олиши мумкин. Аккумулятор сиғими 4500 мАс бўлиб, у симли ва симсиз қувватланиш хусусиятига эга.

Xiaomi 12S Pro смартфонига 6,73 дюймли LTPO технологиясида тайёрланган экран ўрнатилган. Унинг асосий камераси 50 Мп бўлиб, яна иккита 50 Мп камерага эга. Аккумулятор сиғими 4600 мАс. 

Смартфонлар дастлаб Хитойда сотилиши бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг