«Xiaomi» яна бир ҳамёнбоп смартфонини расман тақдим қилди
![«Xiaomi» яна бир ҳамёнбоп смартфонини расман тақдим қилди](https://static.xabaruz.com/crop/4/2/720_460_95_4259772930.jpeg)
Хитойда «Xiaomi» компаниясининг «Redmi 6 Pro» смартфони расман тақдим этилди, деб хабар берди «Nv.ua».
«Xiaomi» илк бор ўзининг ҳамёнбоп – «Redmi» туркумидаги смартфонга «кемтик»ли экран ўрнатди. «Redmi 6 Pro» дисплейининг ўлчами диагоналига 5,84 дюймни ташкил этади, тасвир аниқлиги эса 2280х1080 пикселга тенг.
Янги смартфонда «Snapdragon 625» процессори ҳамда модификациясига кўра 3 ёки 4 гигабайтлик тезкор хотира ўрнатилган. Қурилманинг доимий хотираси эса 32 ва 64 гигабайтлик талқинларда чиқарилмоқда. «Redmi 6 Pro» хотирасини MicroSD-карта ёрдамида яна 256 гигабайтгача ошириш имкони бор. Асосий жиҳати, MicroSD аввалги қурилмалар каби иккита SIM-картадан бири ўрнига эмас, балки улар ёнидаги алоҳида жойга жойланади.
Сунъий интеллектга эга бош камера модуллари 12 ва 5 мегапикселли бўлиб, у тунги режим ҳамда орқа фони хиралаштирилган портрет режимини қўллай олади.
Селфилар учун мўлжалланган 5 мегапикселли камера эса фойдаланувчи юзини таниш функцияси билан бойитилган.
«Redmi 6 Pro» корпусининг ўлчамлари 149,3,х71,7х8,75 миллиметрни, вазни эса 178 граммни ташкил этади. 4000 мА/соатлик аккумуляторга эга.
Смартфон қизил, пушти, тилларанг, мовий ва қора тусли корпусларда савдога чиқарилади. Унинг 3/32 ГБ ҳажмли хотирага эга талқини 155 доллар, 4/32 гигабайтлиги 185 доллар, 4/64 гигабайтлиги эса 200 доллардан сотувга қўйилади.
Ушбу смартфоннинг Хитойдаги савдоси 2018 йилнинг 26 июнидан бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter