Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Xiaomi шаффоф телевизорни тақдим этди

Xiaomi шаффоф телевизорни тақдим этди

Фото: «GizChina»

Xiaomi шаффоф панелли телевизорни тақдим этди. Бу ҳақда компания материалларига таяниб «GizChina» нашри хабар берган.

Mi TV Lux Transparent Edition диагонали 55 дюйм келадиган ярим шаффоф OLED-панели билан жиҳозланган. Экранга тасвирни чиқараётганда фойдаланувчи унинг орқасида нималар борлигини кўриши мумкин. Телевизор 120 герц частотали янгиланиш экранига эга, ранг чуқурлиги 10 бит ва DCI-P3 ранг кенглигининг 93 фоизини қамраб олади.

Шунингдек, Xiaomi телевизорнинг жавоб реакцияси бир миллисонияга тенглигини таъкидламоқда. Чиқарилган қурилма MediaTek 9650 чипида ишлайди, Dolby Atmos технологияси ва MEMC ҳаракати компенсация технологиясини қўллаб-қувватлайди. Қурилма корпусининг қалинлиги 5,7 миллиметрни ташкил этади.

Журналистлар Mi TV Lux Transparent Edition серияли ишлаб чиқариладиган шаффоф панелли биринчи телевизор эканлигига эътибор қаратишди. Бу каби девайс илк бор Samsung компанияси томонидан 2016 йилда намойиш этилган, сўнгра шунга ўхшаган телевизорни LG чиқарган.

Mi TV Lux Transparent Edition 49 999 юанга (тахминан 74 миллион сўм) баҳоланган. Янги телевизорнинг сотувга чиқарилиши ва қаерларда сотилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг