«Xiaomi» 48 Мп камерали, 140 долларлик янги смартфонини тақдим этмоқда
«Xiaomi» компанияси яна тўрт кундан кейин, 29 август куни «Redmi Note 8 Pro» смартфонини тақдим этади. Негадир шу смартфоннинг «укаси» ҳақидаги хабарлар сояда қолиб кетяпти, ҳолбуки, «Redmi Note 8» ҳам қўлма-қўл бўлиб кетиши ҳеч гапмас: 48 мегапикселли тўрт камера, нархи — 140 доллар... Бу ҳақда «Trashbox» ёзмоқда.
Смартфон замонавий дизайндаги товланувчан шиша-металл корпусга эга. Тўртта камерасининг асосийси 48 мегапикселли бўлиб, «вспышка»си чап юқори бурчакда, бармоқ изи сканери корпуснинг орт қисмида жойлашган.
Қурилмага Qualcomm Snapdragon 665 процессори ўрнатилади.
Смартфон 29 август куни Хитойда тақдим этилади. Шу куни «Redmi Note 8 Pro» ва янгиланган «RedmiBook 14» ҳам оммага таништирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter