Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро почта жўнатмалари билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритилди

Халқаро почта жўнатмалари билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритилди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумот тақдим этилди:

— Халқаро почта жўнатмаларини ҳаво транспортида юбориш ва қабул қилиш йўлга қўйилдими?

— «Ўзбекистон почтаси» ҳаво транспорти орқали юк ташувчи авиакомпаниялар билан халқаро почта жўнатмаларини дунёнинг 35 та мамлакаига етказиб бермоқда.

Халқаро почта жўнатмалари юк ташувчи ҳаво транспортида юборилиши муносабати  билан, янги «Extra» тарифи асосида қабул қилинмоқда.

— Нега интернет тезлиги ҳамма жойда бир хил эмас, нархлар ҳам қиммат?

— 2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилди. Интернет провайдерларига республиканинг турли ҳудудларидан тармоққа уланиш ягона тартибда ва бир хил нарҳларда ташкил этилди.

Ўзбекистонда интернет тезлиги 6%га, мобил интернет тезлиги эса 18% га ошган.

— «Ўзбекистон почтаси» томонидан жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш хизмати қайта йўлга қўйилдими?

— Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 15 майдан эътиборан маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб беришга рухсат берилган.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш қайта йўлга қўйган.

— Сўхда Бош вазир бошчилигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини яхшилаш бўйича қатор топшириқлар берилди. Шу бўйича нима ишлар амалга оширилди?

— Сўх туманида телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, 62 км оптик толали алоқа кабеллари, умумий сиғими 536 портли замонавий қурилмалар, 40 дона 7 метрли темир-бетон устунлар, 5 та мобил алоқа база станциялари «Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл» филиали — 2 та антенна мачта қурилмалари билан, «Coscom»  МЧЖ – 1 та, «UMS» МЧЖ – 2 та  зарур транспорт ва махсус материаллар туманга етказилди.

— Ҳозир кунда IT-марказлар ва IТ-Park филиалларида  курсларда ўқиш мумкинми? IT-Parkнинг қайси лойиҳаларида онлайн қатнашиш мумкин?

— Бугунги кунда, IТ-Park  барча бўлимлари онлайн режимда ишлашга ўтган. Стартаплар бўйича  ўқишлар давом этмоқда. Резидентлар ҳужжатларни онлайн равишда топширмоқда, барча учрашув ва музокаралар булутли видео платформаларда ўтказилмоқда. Офлайн ўқишлар карантин тугаганидан кейин бошланади. Буни кутмасдан ўқишни истаганлар дастурлашни ўрганиш учун Uzbekcoders.uz платформасида ёки ўз стартапларини ишлаб чиқишни хоҳлаганлар, https://online.it-park.uz/ pre-akselerator онлайн платформасида рўйхатдан ўтиб ўқишлари мумкин.

Ҳозирда 14 та лойиҳа онлайн тарзда амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг