Хакерлар Казнетга ҳужум қилишди
Интернетнинг Қозоғистон сегментига киберҳужумлар бир неча кундан бери давом этмоқда.
Мақсадли киберҳужумлар мамлакатнинг давлат органларига ҳам, Казнет инфратузилмасига ҳам қаратилган. Киберҳужумлар туфайли интернетга уланишда қийинчиликлар кузатиляпти.
«Давлат техник хизмати» АЖга кўра, узоқ муддатли киберҳужумлар мамлакатда ва дунёда давом этаётган ижтимоий воқеалар билан боғлиқ деб тахмин қилинмоқда.
28 сентябрь куни аксар қозоғистонликлар интернетдаги узилишлар ҳақида шикоят қилишган.
Олмаота ва Атирау аэропортларида интернетга уланиш муаммолиги сабаб, рўйхатдан ўтиш қўлда амалга оширилиши натижасида парвозлар кечиктирилди.
25 сентябрь куни «Давлат техник хизмати» интернетнинг Қозоғистон сегментида кенг кўламли DDoS-ҳужумлар қайд этилгани ҳақида хабар берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter