Хакерлар 257 минг нафар «Facebook» фойдаланувчисининг маълумотларини интернетга қўйиб юборишди
Хакерлар 257 минг нафар «Facebook» фойдаланувчисининг маълумотларини интернетга қўйиб юборишди. Бу ҳақда бугун, 2 ноябрь куни «BBC» хабар қилди.
Телекомпания маълумотига кўра, хакерлар браузерлар учун ўзлари махсус ишлаб чиққан кенгайтмалар ҳисобига 120 миллион нафар «Facebook» фойдаланувчисининг маълумотларини қўлга киритишган.
«Биз «Facebook» фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини сотамиз. Базамизда 120 миллиондан ортиқ аккаунтлар бор, улар ҳар хил мамлакатларга тегишли», — телекомпания хакерларнинг хабаридан шундай иқтибос келтирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter