Врачлар тилини ўгириб берувчи сервис очилди
«Amazon» компанияси янги сервисини очди: у врачларнинг гапини матнга ўгириб беради.
«Amazon Transcribe Medical» деб номланган бу дастур орқали врачнинг овозини ўз қурилмангизга (смартфон, планшет) ёзиб олишингиз ва онлайнда ҳамма айтилган гапларни матн кўринишида ўқишингиз мумкин бўлади. Талаффуз ва танаффусларга қараб, тиниш белгиларини ҳам дастурнинг ўзи қўйиб беради.
Муаллифларга кўра, дастур сунъий интеллект ва машина ўқитиш базасида ишлайди. Кейинчалик матн қораламаларини бошқа дастурларда ҳам ишлаб, шифокор сўзларининг мағзини чақиш ҳам мумкин экан.
Сервис муаллифлари ушбу ишланма аввало кўп вақтини ҳисоботларни тўлдиришга сарфлайдиган врачларнинг ўзларига асқотишини таъкидлашмоқда. Албатта, хотираси сал чатоқроқ ёки шифокорнинг сўзларини унча тушунмайдиган беморлар учун ҳам дастур фойдадан холи бўлмаслиги аниқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter