Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир ёшлар билан «галстуксиз» гаплашди (фото)

Вазир ёшлар билан «галстуксиз» гаплашди (фото)

Фото: Xabar.uz

Бугун, 13 февраль куни IT-Парк шоу-румида АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ахборот технолгиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган ёшлар билан учрашгани ҳақида хабар бергандик.

Учрашувда республиканинг барча ҳудудлари видеоконференцалоқа орқали уланган ҳолда қарийб 400 нафардан ортиқ соҳада фаолият юритаётган ёшлар, талаба-ўқувчилар, соҳа ташкилотлари раҳбар-ходимлари иштирок этдилар. 

Вазир пандемия шароитида ахборот технологиялари соҳасининг аҳамияти қанчалик юқори экани ўз исботини топганини қайд этди.

«Пандемия даврида барчамиз – бир томондан, шифохоналар, поликлиникалар, даволаш муассасалари ва дорихоналарга қаратилган бўлса, иккинчи томондан кундалик ҳаётимиз, ижтимоий соҳа, таълим, аҳоли бандлигини таъминлаш, онлайн-иш режимини ташкил этишда АйТи соҳанинг нақадар муҳимлигига яна бир бор амин бўлдик», – деди соҳа раҳбари.

Шуҳрат Содиқов давлатимиз раҳбарининг ёшлар масалаларига эътибори ҳақида тўхталиб, президентнинг «Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди!» деган сатрларни ёдга олди. 

«Бу сўзлар шунчаки оддий сўзлар эмас. Бунинг таг замирида бугун сизларга яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар, берилаётган эътибор, ёши катталарнинг сизларга бўлган ҳаваси ётибди, деб ўйлайман.

Бу ҳам бўлса ёшларга оид сиёсатни давлат даражасигача олиб чиқилиши ёшларга бўлган эътиборнинг яққол намунасидир», – таъкидлади вазир.

Учрашувда қайд этилишича, тадқиқотларда шахснинг 3 ёшидан 22 ёшигача бўлган даврида унга сарфланадиган инвестиция келгусида 19-22 баробар кўп фойда бериши аниқланган.

Шу сабабли, барча ёшлар келажаги учун масъул экани айтиб ўтилди. Ёшларнинг ташаббус ва ғояларини ҳаётга татбиқ этиш, таклиф ва муаммоларни муҳокама қилишда раҳбарият ва ёшлар ўртасида кўприк вазифасини ўташи учун вазир маслаҳатчиси сайланди.

Бугунги кунда соҳада 28 мингдан зиёд ходим фаолият юритаётган бўлса, шундан 7 минг 359 нафари (қарийб 26 фоизи) 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади.

Уларнинг 56 нафари чет эл олий ўқув юртларини тамомлаган.

Айни пайтда вазирлик тизимида 3 та олий ўқув юрти (ТАТУ, Инха ва Амити университетлари) ҳамда 5 та филиал (Фарғона, Самарқанд, Қарши, Урганч, Нукус),та техникум фаолият юритмоқда.

Ўтган йил 14 та ҳудудда биттадан АйТи мактаб ташкил этилди (қарийб 10 млрд.сўмдан зиёд соҳа корхоналари маблағлари жалб қилинди).

Таълим йўналишида, умуман олганда АйТи соҳада Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Беларусь каби қатор давлатларнинг таълим муассасалари ва экспертлари билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Тадбирда хорижлик экспертларга ҳам сўз берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг