Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда робототехника бўйича биринчи шаҳар беллашув бўлиб ўтади

Тошкентда робототехника бўйича биринчи шаҳар беллашув бўлиб ўтади

Эртага, 29 май куни Тошкентда робототехника бўйича биринчи «Tashkent Robo Challenge» шаҳар мусобақалари бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.

Тадбирда «Robokidz Education», «Sehriyo», «Erudit», «Wunderkind», «Intellect» каби таълим марказлари ва хусусий мактаблар ўқувчилари ҳамда «Evis» ва «Smart Kids 94» ўқув марказлари жамоалари иштирок этади.

Жами иштирокчилар сони 72 нафарга тенг. Ҳар битта жамоа икки кишидан иборат бўлади. Унда 10—14 ёш оралиғидаги ўғил-қизлар иштирок этиши мумкин.

«Мусобақаларнинг мақсади ёшларнинг инновациялар, спорт ва таълим робототехникасига қизиқишини ошириш ҳамда минтақада муҳандислик касбларини ривожлантириш», — дея маълум қилишди Robokidz   компаниясида.

Мусобақада иштирокчилар кегелларни рингдан ташқарига суриб чиқара оладиган автоном роботни тайёрлаши керак бўлади.

Кириш бепул. Тадбир Ёшлар иттифоқининг Тошкентдаги биносида 29 май куни 9:00 да бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг