Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Uzum экотизими кафе, ресторан ва дўконлардан Uzum Tezkor етказиб бериш сервисини ишга туширди

Uzum экотизими кафе, ресторан ва дўконлардан Uzum Tezkor етказиб бериш сервисини ишга туширди

Uzum Tezkor кафе ва ресторанлардан таом етказиб бериш сервиси синов тариқасида ишга туширилди. Синов даврида Uzum Tezkor бепул етказиб бериш хизмати Тошкентнинг айрим туманларида амал қилади, синовдан сўнг эса хизмат бутун шаҳарни қамраб олади. Фойдаланувчилар сервиснинг веб-сайтида етказиб беришнинг амалдаги қамров ҳудуди билан танишишлари мумкин: https://uzumtezkor.uz/#locations

Янги илова фойдаланувчиларга севимли ошхоналаридан таомни тез ва қулай буюртириш ва экотизимнинг бошқа сервисларидан қўшимча бонусга эга бўлиш имконини яратса, ресторан бизнесига Uzum илгарилатиш ва логистика воситаларидан фойдаланиб, янги мижозларни жалб қилишда ёрдам беради.

Етказиб беришнинг тезлиги ва сифати – Uzum Tezkor сервиси фаолиятининг асосий тамойили. Платформа йўналиш ва йўлга кетадиган вақтнинг оптимал вариантини ҳисоблашнинг алгоритмидан фойдаланади, шу сабабли ҳозирнинг ўзида буюртмани олиш вақти 28 дақиқани ташкил қилмоқда. Шунингдек, компания яқинда ўзининг курьерларни тайёрлаш марказини очди, у ерда ишга чиқишдан олдин мажбурий аттестациядан ўтилади. Бундай ёндашув хизмат кўрсатиш даражасини сезиларли ошириш, етказиб бериш вақтини қисқартириш ва тайёр таомларнинг бутлиги ва уринмай боришини таъминлаш имконини беради.

App Store ёки Google Playдан иловани юклаб олиб, бугуноқ илк буюртмани бериш мумкин. Танловда миллий таомлар кафеларидан, фаст-фуд ва йирик тармоқли ресторанлардан юзлаб таомлар мавжуд. Тақдим этилган муассасалар орасида Тошкентнинг аҳолисига яхши таниш Bon!, Yaponamama, Dodo Pizza, Oqtepa Lavash, Wendy's, Chef Burger, Aksu ва бошқалар мавжуд. Сервисга уланган ҳамкор муассасалар рўйхати тобора кенгайтирилмоқда.

Илова буюртма мақоми ва етказиб бериш вақтини кузатиб бориш имконини беради. Саволлар туғилганда мижозлар қўллаб-қувватлаш хизматига ўзбек ва рус тилларида телеграм-бот орқали мурожаат қилишлари мумкин. Қўнғироқлар ва қайта алоқа учун кол-марказ очилган, у дам олиш кунларисиз ишлайди.

«Биз учун мамлакат аҳолисига турли маиший масалаларни ҳал қилиш учун қулай сервисни тақдим этиш, шу билан бирга кичик ва ўрта бизнесга Uzum экотизими афзалликларидан фойдаланган ҳолда ўсиш имкониятини тақдим этиш муҳим. Биз Ўзбекистон етказиб бериш бозорида катта салоҳиятни кўряпмиз ва Uzum Tezkor унинг ривожига ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигидан мамнунмиз. Вазифамиз – кафе ва ресторанлардан етказиб беришни тезкор, қулай ва ҳамёнбоп қилиш, токи фойдаланувчиларимиз ортиқча саъй-ҳаракатларсиз севимли ошхоналарининг таомларидан лаззатлансинлар, шунингдек уйдан ёки офисдан чиқмай, нимадир янги нарса татиб кўрсинлар»,— қайд этади компания бошқарувчи директори Дмитрий Бензорук.

Йил охирига бориб Uzum Tezkor бутун мамлакатдан 1000 дан зиёд ҳамкорни жалб қилишни, шунингдек, ресторан таомлари ёнига дўконлардан озиқ-овқат ва бошқа товарларни ҳам қўшиб, сервис географияси ва ассортиментини кенгайтиришни режалаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг