Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UZTELECOM дата маркази: халқаро стандартларга мувофиқ ишончлилик ва хавфсизлик» мавзусида анжуман ўтказилди

«UZTELECOM дата маркази: халқаро стандартларга мувофиқ ишончлилик ва хавфсизлик» мавзусида анжуман ўтказилди

Бугун, АОКАда «UZTELECOM дата маркази: халқаро стандартларга мувофиқ ишончлилик ва хавфсизлик» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда «Ўзбектелеком» AК бош директорининг ўринбосари Aлишер Зуфаров ва компаниянинг янги ташкил этилган «Телеком Дата» филиали директори Жасур Шораҳмедов иштирок етди.

UZTELECOM Дата марказининг булутли хизматлари, шунингдек ушбу марказнинг Uptime Institute таснифи бўйича «Tier III халқаро» сертификатни олганлиги, эндиликда мижозларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш, ишончлилик ва хавфсиз хизматларнинг кенг доирасини тақдим этилиши таъкидланди.

Матбуот анжумани давомида замонавий телекоммуникация инфратузилмасини яратиш, ахборотни қайта ишлаш ва сақлаш учун ускуна ҳамда сервер имкониятларини ошириш муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шунингдек, «Ўзбектелеком» AК Тошкентдаги булутли маълумотлар марказини бир неча бор модернизация қилди ва қувватини оширди, бугунги кунда ўз мижозларига энг замонавий булутли хизматларни таклиф қилмоқда.

Дата-марказ хавфсизлик бўйича енг замонавий ускуналар ва ишончлилик тизимлари яъни ахборот хавфсизлиги тизими, саноат ҳавони тозалаш тизими, узлуксиз қувват манбалари, електр қувватни тақсимлаш тизими, ёритиш ва видеокузатув тизими, ёнғинни ўчириш тизими, соат/синхронизация тизими, инфратузилмани бошқариш тизими билан жиҳозланган.

Жорий янгиланган конфигурациядаги дата-марказ имкониятлари 36 дан ортиқ телекоммуникация шкафлари, 200 та блейд-серверлар, 6,2 ПБ дан ортиқ маълумотларни сақлаш тизими, 100 Гбит/с тезликда маълумотларни узатиш тизими, шунингдек трансформатор қуйи стансияларига эга иккита мустақил кириш жойларидан иборат.

Шу билан бирга, «Ўзбектелеком» AК маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини яратиш» лойиҳаси доирасида жорий йилда 70 та телекоммуникация шкафлари, 194 та блейд-серверлар, 5 ПБ маълумотларни сақлаш тизими ва узлуксиз электр таъминотини таъминлаш учун қўшимча дизел генераторларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

UZTELECOM дата маркази бугунги кунда мижозларга «VDC – Virtual Data Markazi», «VDI - Virtual Desktop Infrastructure», «Видео-конференс-алоқа», «Colocation», «Web-ҳостинг», «Булутли видео кузатув» ва бошқа турдаги булутли сервислар ва хизматларнинг тўлиқ спектрини тақдим этади.

Шунингдек, «Ўзбектелеком» AК булутли дата маркази асосида Интернет хизматларини тақдим етувчи дунёдаги энг йирик компаниялар билан ҳамкорликда сервер ускуналари ва ИТ гигантларининг кўплаб хизматлари маҳаллийлаштирилди.

Сервисларнинг маҳаллийлаштирилиши туфайли Ўзбекистоннинг Интернет фойдаланувчилари тезроқ маълумот олишлари ва уларни юклашлари мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида халқаро Интернет-каналини сезиларли даражада енгиллатиш имконияти яратилди. Бу Ўзбекистоннинг барча операторлари ва провайдерлари учун янада арзонроқ ва тезкор тарифларни тақдим этади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг