Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Uzmobile «Олтин таклиф» ва «Муҳташам чегирмалар» акцияларини ишга туширди!

Uzmobile «Олтин таклиф» ва «Муҳташам чегирмалар» акцияларини ишга туширди!

Фото: «Xabar.uz»

Чиройли рақамларга бўлган талабни инобатга олиб ва миллий мобил алоқа бозорини ўрганиш натижасида 2019 йил июнь ойидан бошлаб Uzmobile янги мижозларни жалб қилиш ва содиқ абонентларни рағбатлантиришга қаратилган бир қанча маркетинг кампанияларини бошлади.

Шундай қилиб, 2019 йил 5 июндан бошлаб «Олтин таклиф» ва 2019 йил 20 июндан бошлаб «Муҳташам чегирмалар» акцияси ишга туширилди.

«Муҳташам чегирмалар» ва «Олтин таклиф» акциялари — бу 4 000 000 сўмдан 21 000 000 сўмгача бўлган қимматбаҳо чиройли рақамларни сотиб олиш учун катта чегирмаларга эга бўлиш имкониятидир. Бунда UZMOBILE мобил қурилмасини сотиб олиш эвазига чиройли рақамнинг эгаси бўлишингиз ҳам мумкин.

«Олтин таклиф» акцияси 2019 йил 5 июндан 1 сентябрга қадар давом этади. Рағбатлантирувчи восита сифатида, ҳар қандай CDMA-450 стандартидаги мобил қурилмани UZMOBILE расмий офисларидан сотиб олган абонент чиройли рақамни харид қилиш учун жуда катта чегирма олиши мумкин.

«Муҳташам чегирмалар» акцияси узоқ вақтдан бери чиройли рақамни сотиб олишни хоҳлаган, аммо иқтисодий тарафдан ўзига буни эп кўрмаган абонентларимиз учун қаратилган. 2019 йил 20 июндан 1 сентябрига қадар «ИШБИЛАРМОН» (GSM), «Корпоратив VIP» (CDMA) ёки VIP Mobile (CDMA) тариф режаларига уланиш орқали абонентлар сотувда бўлган қиммат рақамларга жуда нуфузли чегирма билан эга бўладилар. 

«UZMOBILE абонентларнинг сўровлари бўйича маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлашга катта эътибор беради. Сўнгги сўровларнинг аксарияти чиройли рақамлар — уларнинг нархи ва сотиб олиш масалаларига оид бўлгани учун мижозларимизнинг истакларини инобатга олган ҳолда, биз бир қатор тадбирларни ўтказишга қарор қилдик. Шулардан асосийлари — юқорида кўрсатилган акциялардир», — дейди UZMOBILE филиали директорининг ўринбосари Жавлон Исламов.

UZMOBILE — ишончли алоқа мобил оператори!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг