UZMOBILE GSMнинг 5 йиллиги муносабати билан бепул мегабайт, дақиқа ва SMSлар туҳфа этилади!
2015 йил 15 апрель куни UZTELECOM миллий оператори томонидан GSM мобил алоқа стандарти ишга туширилганди. UZMOBILE GSM фаолиятининг илк кунлариданоқ, компания ўз олдига сифатли, ишончли ва мамлакатимиз аҳолиси учун арзон алоқани тақдим этишни асосий мақсад қилиб қўйган эди ва бу мақсадга етишиш учун барча имкониятларини ишга солди.
Бугунги кунда «UzMobile» филиалининг техник имконияти республикамиздаги 11000 яқин база станцияларини ташкил этмоқда ва улар мамлакатимиз аҳолисининг 90% дан ортиғини сифатли мобил алоқа ва интернет билан таъминламоқда.
Компания бу билан чегараланиб қолмасдан ўз ишини давом эттирмоқда. Айни вақтда мобил алоқа сифатини яхшилаш, GSM тармоғини кенгайтириш ва мобил интернет тезлигини оширишга қаратилган фаол техник ишлар олиб борилмоқда. Компания 2020 йилда 536 та янги база станцияларини қуришни ва 2099 тасини UMTS/LTE стандартларигача модернизациялашни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, компания ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, «Обод қишлоқ» лойиҳаси доирасида «Ўзбектелеком» АК «UzMobile» филиали республикамизнинг чекка ҳудудларида қишлоқ аҳолисини мобил алоқа билан таъминловчи база станцияларини мунтазам равишда ишга туширмоқда.
Ўз фаолиятини самарали бажариш учун компания доимий равишда ўз хизмат турларини такомиллаштириб бормоқда. Бу борада 2019 йил катта ютуқлар йили бўлди, бунда миллий мобил алоқа оператори мамлакат аҳолисига бир қатор қизиқарли таклифларни тақдим этди. Оддийлиги билан кўпгина абонентлар орасида оммалашган «Оддий 10» ҳамёнбоп тарифи барчага маъқул бўлмоқда. Автомат равишда интернет-тўпламларни жуда арзон нархларда янгиланиши ва, албатта, абонент тўлови эркин жадвал асосида ишлайдиган STREET, FLASH ва ҳақиқий чексиз ROYAL тарифлари сеҳрли комбинацияга айланди. Шу сабабдан, 2019 йилда «UzMobile» филиалининг абонентлар базаси икки бараварга кўпайиб, 5 000 000 дан ошди.
GSM тармоғи ишга туширилгандан бери UZTELECOM бутун мамлакат бўйлаб, ҳатто энг чекка ҳудудларида ҳам сифатли ва қулай хизматларни тақдим этиб, инсонларнинг меҳрини ва ишончини қозонишга интилди.
Ўзининг 5 йиллиги куни, бутун дунё бошидан кечираётган оғир вазиятни ҳисобга олган ҳолда, UZTELECOM ўз абонентларига 30 кун давомида фойдаланишлари мумкин бўлган МБ, дақиқалар ёки SMS тўпламларини совға қилмоқда!
Сизлар 5 йил давомида биз билан бирга бўлганингиздан, яқинларингиз ва дўстларингиз билан бўлган муносабатларингизни бизга ишонганингиз учун ҳар бирингизга алоҳида ташаккур айтамиз!
Акциянинг амал қилиш муддати 15.04.2020 дан 19.04.2020 гача.
Батафсил маълумот билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter