Унинг нархи 1200 доллар. Тўловларни амалга оширишда ёрдам берадиган «ақлли» соат яратилди
Ҳозирда мавжуд «ақлли» соатларнинг аксарияти анча катта ва қўпол ҳисобланади. Шу сабабли «Tag Heuer» компанияси диаметри 41 миллиметрга тенг бўлган янги «Connected Modular 41» моделини тақдим этди, деб хабар берди «ITC.ua».
«Connected Modular 41» «ақлли» соати ўзидан олдинги аждодидан фақатгина ўлчами билан фарқ қилмайди. Қурилманинг ўлчами кичик бўлишига қарамай, янгиликнинг бир қатор техник тавсифлари сезиларли даражада яхшиланган. Масалан, янги қурилмага 390х390 пикселли анча ёрқин дисплей ўрнатилган. Шунингдек, унинг тезкор хотираси 1 гигабайтгача, флеш хотираси эса 8 гигабайтгача кўтарилган.
Соатга GPS ва NFC модуллари ўрнатилган. NFC дастури «Android Pay» ёрдамида тўловларни амалга оширишга ёрдам беради. Соат корпуси 50 метр чуқурликдаги сувда ҳам уни бемалол ҳимоя қилишга қодир. Қурилма «Android 4.4» ёки «iOS 9» ва ундан юқори бўлган операцион тизимлар билан алоқа ўрната олади.
«Tag Heuer Connected Modular 4141» соатлари 1200 доллардан савдога чиқади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter