«UMS» абонент тўлови 1 050 000 сўмлик янги тариф тақдим этди
«UMS» компанияси ўз мижозлари учун «Премиал йиллик» ва «Идеал йиллик» деб номланган иккита янги тариф режасини тақдим қилди.
Эътиборлиси, бу тарифларда абонентлар бир йиллик муддатга тўлов қилишади ва ҳар ой тегишли ҳажмда дақиқалар, SMS-хабарлар ва мегабайтлар лимитини олиб туришади.
«Премиал йиллик» тарифида йиллик абонент тўлови 630 000 сўмга тенг бўлиб, унда абонентга ҳар ойда Ўзбекистон бўйича чиқувчи қўнғироқлар учун 1000 дақиқа, 1000 SMS-хабар ҳамда 3000 мегабайт ҳажмида лимит тақдим этилади.
«Идеал йиллик» тариф режасининг йиллик абонент тўлови эса 1 050 000 сўмни ташкил этади. Унда ҳар ойда Ўзбекистон бўйича мулоқотлар учун чиқувчи 2000 дақиқа ва 2000 SMS-хабар, 4000 мегабайт ҳажмида интернет-трафик берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter