UMS компанияси ўзининг энг сўнгги ишланмаларини кўрсатди (видео)
UMS мобил операторининг стенди дизайни ўтган йилги кўргазмада энг зўр деб топилган эди. Компания бу йил ҳам фаол: Тошкент ва Фарғона шаҳарларида бўлиб ўтаётган техникалар намойишининг иккаласида ҳам қатнашди.
Компаниянинг пойтахтдаги стенди 3 та секторга бўлинган ҳолда, ахборот-маълумот билан таъминланганлиги ва вазифалари бўйича эса 5 та бўлимда тақдим этилди.
B2C секторида UMS ходимлари меҳмонларга мобил алоқанинг барча масалалари бўйича маслаҳатлар бериб, тариф режалари ва рақамларни танлашда кўмаклашди.
Компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиевнинг маълум қилишича, бу йил бир қатор тарифлар қайта кўриб чиқилиб, ихчамлаштирилди – уларда дақиқа ва мегабайтлар ҳажми оширилган, абонент тўловлари эса ўзгаришсиз қолдирилган. Турли интернет-тўпламларнинг нархлари ҳам туширилган.
Оператор республика бўйича тармоқлар ва ускуналарни модернизация қилиш устида иш олиб бормоқда. Ҳудудларга 4G база станциялари ўрнатилмоқда, 3G тармоқлари сиғими оширилмоқда, биллинг ва бошқа тизимлар янгиланмоқда. Натижада, янгидан-янги хизмат ва маҳсулотлар жорий қилиш, алоқа ва интернет сифатини ошириш имкони туғилди.
Компаниянинг энг сўнгги ишланмалари ва янгиликлари ҳақида юқоридаги видео интервьюда батафсил маълумот оласиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter