Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турсунзода: «Мобил алоқа компанияларидан солиқ тушуми камайди»

Турсунзода: «Мобил алоқа компанияларидан солиқ тушуми камайди»

Фото: «Азия-Плюс»

Тожикистон мобил алоқа компаниялари 2018 йилда 902 млн. сомони ($95,8 млн.) солиқ тўлади. Нусратулло Давлатзода (Тожикистон солиқчилари раҳбари)нинг айтишича, бу 2017 йилгидан 12 фоизга камдир.

Давлатзода солиқ тушумлари камайишини абонентларга арзон тарифлардан фойдаланиш имконини берган янги технологияларнинг жорий этилишида кўрмоқда.

Албатта, солиқ идораси жим тургани йўқ, солиқ манбалари камайишига барҳам беришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашга киришган.

Тожикистон солиқ қўмитаси аввалроқ мамлакат ҳукуматига 2019 йилда электрон савдо билан шуғулланувчи субъектларни солиққа тортиш таклифини киритганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг