Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг Рақамли ривожланиш департаменти Рақамли технологиялар вазирлигига ўтказилди

Тошкентнинг Рақамли ривожланиш департаменти Рақамли технологиялар вазирлигига ўтказилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда IT соҳада дастурий маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳам, экспортда ҳам ҳудудлар кесимида номутаносиблик кузатилаётгани, асосий қисм Тошкент шаҳрига тўғри келаётгани кўрсатиб ўтилди.

Салоҳияти юқори бўлган Навоийда атиги 20 минг доллар, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бор-йўғи 170 минг долларлик экспорт бўлган. Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда ҳам иқтидорли ёшлар кўплиги, лекин уларга шароит йўқлиги учун IT хизматлари ривожланмаётгани таъкидланди.

Қорақалпоғистон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятида ҳалигача IT парклар ташкил этилмагани танқид қилиниб, бу борадаги ишларни жадаллаштиришга топшириқ берилди.

Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун Президентимиз янги имкониятларни кўрсатди.

Энг аввало, рақамлаштириш бўйича Тошкентда синовдан ўтган лойиҳалар барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди.

Йиғилишда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш жараёнларини рақамлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Мисол учун, Тошкент шаҳрида аҳоли муаммоларини ҳал қилишга қаратилган портал ишга туширилди.

Бунда, аҳоли коммунал, йўл, ободонлаштириш ва энергетика каби муаммоларни телефонда расмга олиб, порталга жўнатади.

Мутасадди идоралар эса, ушбу муаммони ҳал қилганини «қуруқ гап» билан эмас, балки олдинги аҳвол ва камчилик бартараф этилган ҳолатни расмлари билан аҳолига юборади. Натижага қараб, аҳоли ҳокимият фаолиятига баҳо беради.

Тошкент шаҳрининг ижобий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Тошкентнинг Рақамли ривожланиш департаменти Рақамлаштириш вазирлигига ўтказилиши белгиланди. Департамент республиканинг барча ҳудудларини рақамлаштиришга масъул бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг