Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Инҳа университети талабалари биринчи ўринни эгаллади

Тошкентдаги Инҳа университети талабалари биринчи ўринни эгаллади

Фото: «Mitc.uz»

4 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида йилнинг энг йирик талабалар тадбири — Job Fest (бўш иш ўринлари ярмаркаси) доирасида «Uzbekistan Contest Spring’19» кейс-чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кейс-чемпионатлар талабаларга аниқ муаммоларни ҳал қилишда назарий билим ва амалий кўникмалар беришга, шунингдек, иқтидорли ёшларни топишда ёрдам беради. Ўз навбатида, кейс-чемпионати ва карьера кўргазмасининг бирлашуви натижасида талабалар иш берувчилар олдида ўзларини кўрсатишлари ва ўзларига мос ва қизиқ иш таклифларини қабул қилиш имконига эга бўлишди. 

Шунингдек, кенг миқёсда Job Fest меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг халқаро ва маҳаллий компаниялари вакиллари: Coca-Cola, KPMG, Beeline, UMS, UzAuto, TBC, Корзинка, Golden House, Макро ва бошқалар иштирок этдилар.  

Case чемпионатида финал босқичига йўл олган гуруҳлар:

  • Тошкентдаги Инҳа университети (2-жамоа);
  • И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети;
  • Тошкент шаҳридаги Халқаро вестминстер университети;
  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;
  • Тошкент давлат шарқшунослик институти.

Кейс-чемпионатнинг финал босқичида Инҳа университети талабалари ғалабани қўлга киритишди ва ташкилотчилар ҳамда ҳомийлар томонидан компаниялардаги амалиётлар, ўқув курслари ва дастурларга кириш ва бошқа совғалар билан тақдирландилар. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг