Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрида DAB+ стандартидаги рақамли радиоэшиттириш тест режимида ишга туширилди

Тошкент шаҳрида DAB+ стандартидаги рақамли радиоэшиттириш тест режимида ишга туширилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан «RRTM» ДУК томонидан Тошкент телеминорасида жорий йилнинг 27 декабридан Тошкент шаҳри аҳолиси учун DAB+ стандартида рақамли радиоканаллар узатилиши таъминланди.

Бугунги кунда Европада FM аналог радиоэшиттиришдан замонавий рақамли радиоэшиттиришга ўтилаётган бир даврда Ўзбекистон Республикаси ҳам радиоэшиттириш соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш юзасидан Ўрта Осиё давлатлари орасида эса биринчилардан бўлиб DAB+ (Digital Audio Broadcasting) стандартдаги радиоэшиттиришни тест режимида эфирга узатилишини йўлга қўйилди. DAB+ рақамли радиоэшиттириш билан параллел равишда FM диапазонида ҳам радиоканаллар узатиб келинмоқда.

DAB+ стандарти орқали битта узаткичдан 16 та радиоканаллар («Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла», «Ўзбекистон 24», «Ориат Доно», «Ориат FM», «Водий садоси», «Пойтахт (узб)», «Пойтахт (рус)», «Гранд», «Ёшлар овози», «Максима», «Авторадио Ҳамроҳ», «Наврўз», «Носталгия», «Ўзбегим таронаси») 199,360 MHz частотада тест режимида эфирга узатилиши таъминланди. Ҳозирда тест синовлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон республикаси учун рақамли радиоэшиттиришнинг DAB+ стандартини жорий этиш орқали нафақат аҳолига сифатли радиодастурларни етказиб бериш, балки қўшимча хизматларнинг сони ва сифатини сезиларли даражада оширишга, республика бўйлаб ягона частотада синхрон радиоэшиттиришларни узатиш билан радиочастота спектридан янада самарали фойдаланишга, электр энергия сарфини камайтиришга имкони яратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг