TikTokни АҚШда синдириш бўйича Трампдан янги фармон
АҚШ президенти Дональд Трамп янги фармонни имзолади — бу ҳужжат Хитойнинг «ByteDance» (TikTokнинг эгаси) компаниясини musical.ly мусиқий сервисини сотиб олиш имкониятидан маҳрум этади. Қолаверса, компанияга АҚШдаги TikTok фаолияти билан боғлиқ активларидан воз кечиш учун 90 кун муҳлат берилган, АҚШда тўпланган фойдаланувчиларнинг маълумотларини қайтариш талаби ҳам бор.
«(Мавжуд) ишончли маълумотларга асосланиб, «ByteDance Ltd.» musical.ly ни қўлга киритиш орқали АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин, деган фикрдаман», — дейилади фармонда.
Ҳужжатда таъкидланишича, битим асосида «ByteDance» ўзининг TikTok иловасини musical.ly ижтимоий тармоғи билан ягона платформага бирлаштирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter