Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Tesla» компанияси Элон Маскни маошсиз қолдириши мумкин

«Tesla» компанияси Элон Маскни маошсиз қолдириши мумкин

Элон Маск.

Фото: «Hi-News»

2017 йил «Tesla» компанияси учун анча қийин кечганига қарамай, компания раҳбари Элон Маск 12 ой давомида деярли 100 миллион доллар ишлашга муваффақ бўлди. «Bloomberg» маълумотларига кўра, юқоридаги пулларнинг 46 минг доллари унинг маоши ҳисобланса, қолгани унга мукофот пули сифатида тўланган. Жорий йилда компаниянинг директорлар кенгаши унга маошни токи бирор натижага эришмагунига қадар тўламаслик таклифини ўртага ташлади, деб хабар берди «Hi-News».

Ривожланишнинг янги режаси ўн йилга мўлжалланган бўлиб, у чиқимларни камайтирган ҳолда барқарор даромад олиб келишни таъминлайдиган бир қатор янгиликларни ўз ичига олади. Компания директорлар кенгаши Маскка иш ҳақи ўрнига «Tesla» акцияларнинг бир фоизи миқдорида траншларни (заём улуши) олиш таклиф қилди. 

Биринчи траншни олиш учун Маск компания капитализациясини 100 миллиард долларга етказиши керак. Кейинги ҳар бир транш капитализация ҳар сафар 50 миллиард долларга ошганида тўланади. Агарда Маск «Tesla» капитализациясини 650 миллиард долларга етказса унга 12 маротаба транш тўланади. Ҳозирча ушбу режа тасдиқланмади. Элон Маск овоз бериш жараёнида иштирок этмайди.

Ўтган йили Маск энг кўп маош оладиган топ-менежерлар ўнталигига кирган эди, айни вақтда унинг бойлиги салкам 21 миллиард долларга тенг. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг