Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қайта алоқа — «ClickSmile» терминалларини ўрнатиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда қайта алоқа — «ClickSmile» терминалларини ўрнатиш таклиф этилмоқда

Фото: «Uzbektourism.uz»

Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси аҳолига хизмат кўрсатувчи барча компанияларга қайта алоқа терминалларини ўрнатишни таклиф қилмоқда. Булар давлат ва ягона дарча хизмати ташкилотлари, аэропортлар, вокзаллар, автовокзаллар, божхона ва чегара постлари, меҳмонхоналар, ресторанлар, хизмат кўрсатиш марказлари, машҳур туристик ёдгорликлар ва бошқалардир. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

«Битта тугмани босиш орқали дарҳол икки вазифа бажарилади: мижоз ёки ташриф буюрувчи сайёҳнинг хоҳишини эшитиш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш. Бу мижозга аноним тарзда тез ва осон сўров ёки шикоят қолдириш имконини беради», — дейилади хабарда.

Шунингдек, мазкур терминаллардан аллақачон дунё миқёсида кенг фойдаланилаётгани ва улар юздан зиёд давлатда ўрнатилгани таъкидланган. Кўринишидан ўйинчоқни эслатувчи ушбу тўрт тугмали қурилмани аэропортлар, дўконлар, фаст-фуд ошхоналари ва стадионларда учратиш мумкин: улар ҳатто «Amazon», «Elp» ва «TripAdvisor»дан кўп мурожаатларни тўплаганлар.

Терминаллар одамларга тўпланган тажрибаларни тўрт ҳиссиёт ёрдамида баҳолаш имконини беради:

  • «жудаям мамнун» (ёрқин табассумли яшил тугма);
  • «мамнун» (оддий табассумли яшил тугма);
  • «мамнун эмас» (пушти рангли тунд чеҳрали тугма);
  • «жуда норози» (қизил рангли, «жаҳлдор» тугма).

Битта терминал бир кунда минглаб аноним муносабатларни рўйхатга олиши мумкин.

Ишлаб чиқарувчи корхоналар функциялари кенгайтирилган, жумладан овозли хабар қолдириш ёки шикоят ёзиш (ёки рўйхатдан керакли пунктни танлаш) функцияси мавжуд терминалларни ҳам таклиф этишмоқда, уларда йиғилган маълумотни «Excel» дастурида ҳисобот шаклида чиқариш мумкин.

Давлат туризм қўмитаси юртимизда мазкур терминалларни ишлаб чиқариш юзасидан маҳаллий компаниялар билан музокаралар ўтказишни бошлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг