«Technovation Uzbekistan» ҳудудларга «ташриф буюради»
Қизлар ўртасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни тарғиб этишни мақсад қилган «Technovation Uzbekistan» ташкилотчилари лойиҳа доирасида ҳудудлар билан онлайн алоқа ўрнатдилар.
Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилган видео-анжуман университетнинг Самарқанд, Фарғона, Қарши, Урганч ҳамда Нукус шаҳарларидаги бўлинмаларини қамраб олди. Унда университетда, касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган, шунингдек «Technovation Uzbekistan» лойиҳасида қатнашиш истагидаги қизлар иштирок этдилар.
Видео-анжуман мобайнида ҳар бир ҳудудда лойиҳани ташкил этишда иштирок этувчи Хотин-қизлар қўмитаси ва ТАТУ бўлинмаларининг координаторлари белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, «Technovation Challenge» халқаро танлови 2010 йилдан буён дунёнинг қарийб 80 мамлакати, жумладан, икки йилдан буён Ўзбекистонда ҳам ўтказиб келинмоқда. Бу технологик ишланмалар танлови бўлиб, унинг доирасида қизлар жамоаларини ташкил этиш кўзда тутилган. Жамоалар устоз ва мураббийлар раҳбарлигида долзарб муаммони аниқлаши, унинг ечими бўйича илова яратиши, лойиҳанинг тижорий амалга оширилиши учун зарур компанияга асос солиши лозим.
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида «Technovation Uzbekistan Launch Week 2018» кенг кўламли тадбир бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Танловга рўйхатдан ўтиш «Technovation Uzbekistan» сайтида 10 февраль кунига қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter