ТАТУдаги медиа-марказ очилиши қандай ўтди? (видео)
Кеча, 29 октябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мамлакатимиздаги ОТМлар орасида ягона бўлган, умумий қиймати 1,6 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи ўқув медиа-маркази очилгани ҳақида хабар бергандик.
Ўқув медиа-марказининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) вице-президенти жаноб Казухико Кашикава, ТАТУ ректори Тўлқин Тешабоев, Япония элчиси жаноб Фужияма Ёшинори, университет профессор-ўқитувчилари, ОАВ вакиллари ҳамда талабалар иштирок этишди.
Юқоридаги видеорепортажда тантанали очилиш маросимидан лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида олийгоҳ медиа-марказига ТВ дастурларни тасвирга олиш тизими, ТВ ёриткич қурилмалари, виртуал студия, ТВ янгиликларни яратиш қурилмалари, видеомонтаж тизими, рақамли фотостудия қурилмалари, аудио ёзиш тизими, медиа павильонни бошқариш қурилмалари ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter