ТАТУда абитуриентлар учун яна бир қулайлик!
2020 йилнинг 20 июнидан 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошлангани ҳақида хабар бергандик.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида «Call-марказ» ташкил қилинди.
Қуйидаги телефон рақамлари орқали «Call-марказ» билан боғланиб, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин:
- 71 238-64-97
- 71 238-64-85
- 71 238-64-34
- 71 238-65-17
- 71 238-65-64
«Call-марказ» душанбадан шанбагача соат 08:30дан 18:00 га қадар фаолият кўрсатади.
Маълумот учун: 2020 йил 22 июнь соат 18:00 ҳолатига кўра, Тошкент ахборот технологиялари университети 1784 нафар абитуриентни онлайн рўйхатга олган.
Кўпроқ маълумотни бу ердан олишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter