ТАТУ докторанти Тошкент 2-халқаро китоб кўргазма-ярмаркасининг виртуал 3D муҳитини яратди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети докторанти Улуғбек Ғиёсов Тошкент 2-халқаро китоб кўргазма-ярмаркасининг 3D муҳитини яратди.
Лойиҳанинг асосий мақсади — Халқаро китоб кўргазма-ярмаркасини виртуал шаклга ўтказиш ва бу орқали нафақат ўқувчи ва китобхонлар, балки нашриёт соҳаси мутахассисларига ҳам мўлжалланган ва ижтимоий масофа шароитида маданий интеграцияни кучайтириш, фестиваль иштирокчиларини масофадан боғлаш, электрон форматдаги нашриёт маҳсулотларини намойиш этиш, тажриба ва билим алмашиш учун ноёб рақамли платформани тақдим этишдан иборатдир. Шунингдек, лойиҳанинг энг асосий қулайликларидан яна бири — вақт ва замон оралиғида бир макондан иккинчи маконга телепортация объекти ёрдамида ўтиш мумкин.
Тадқиқот давомида Frankfurter Buchmesse 2020, EduCanada Virtual Fair 2020, Helsinki Book Fair, International Istanbul Book Fair 2020, Children's Book Fair (CCBF) 2020 каби дунёга машҳур халқаро китоб кўргазмалари ўрганилган.
Мазкур виртуал 3D дастурий тизимини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида тестлаш ва жорий қилиш қуйидаги натижаларни берган:
- виртуал муҳитлар учун 3D объектларини, хусусан экстерьер, интерьер ва персонажларнинг дизайни ва геометрик моделлари яратилган ҳамда уларнинг компьютерли алгоритмлари ишлаб чиқилган;
- виртуал стендларда китоблар ҳақидаги маълумотлардан ташқари, тақдимотлар ва видеофайллар намойиш этилди. Ахборотни тақдим этишда қулай интерфейсли стенд-боотлар яратилган;
- виртуал артефакт ва 3D примитивлар муҳити учун фойдаланувчи виртуал борлиқ тизими ишлаб чиқилган;
- виртуал дастурий тизимида 3D обеъктларни сифат кўрсаткичини йўқотмасдан таъсир этувчи Mesh type PR (кўпбурчак полигонлари ҳажмини камайтириш) ва Simplify poly (полигонлар сонини соддалаштириш) учун алгоритмлар ишлаб чиқилган.
Ҳозирги кунда Улуғбек Ғиёсов виртуал 3D платформанинг миллий моделини яратиш ва Ўзбекистон олий таълим муассасаларида қўллаш бўйича илмий изланишларни давом эттирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter