«Танк» қўлга олинди. Миллионлар ўғриси 10 йилдан бери қидирилаётганди
Дунё бўйлаб кенг тарқалган «Zeus» банк трояни яратувчиларидан бири «Танк» лақабли Украина фуқароси Вячеслав Игоревич Пенчуков Швейцариянинг Женева шаҳрида қўлга олинди, деб хабар берган АҚШ Федерал қидирув бюроси (FBI).
«Танк» 10 йил давомида энг кўп қидирувга берилган хакер сифатида қайд этилган.
АҚШ Адлия вазирлиги Пенчуковни биринчи марта 2012 йил банк ҳисоб рақамларини «Танк» банк трояни орқали ўғирлаб, миллионлаб АҚШ долларини хакерлар бошқарувидаги ҳисоб рақамларга ўтказишда айблаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter