Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Табиийсидан ҳам чидамлироқ сунъий тиш эмали яратилди

Табиийсидан ҳам чидамлироқ сунъий тиш эмали яратилди

Иллюстратив фото

Results in Engineering журнали ёзишича, Урал федерал университети (УрФУ) олимлари воронежлик ва Ал-Азҳар университети (Миср)да ишловчи ҳамкасблари билан ҳамкорликда гидроксиапатит кристалларидан сунъий эмал олишди.

Эмал муайян шароитда органик кислоталар, жумладан, аргинин, лизин ва гистидин каби аминокислоталар иштирокида яратилади.

Тиш эмали — инсон организмидаги энг чидамли тўқима.

Олинган ашё ҳақиқий тиш юзасига суртилиб, минерал қатламнинг ҳосил бўлиш жараёни кузатилди. Тажриба якунида қалинлиги 300-500 нанометрли қатлам ҳосил бўлиши ва у табиий тиш қатламидан чидамлироқ экани маълум бўлди, дейилади хабарда.

Янги ишланма шикастланган юза (эмал қатлами)ни тиклаб, тишни емирилишдан сақлашда қўлланилиши кутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг