Сунъий интеллектга эга «Justin» роботи Марсда одамлар учун биринчи уйларни қуради
![Сунъий интеллектга эга «Justin» роботи Марсда одамлар учун биринчи уйларни қуради](https://static.xabaruz.com/crop/1/1/720_460_95_1135556738.jpeg)
Германиянинг DLR космик агентлиги мутахассислари томонидан яратилган «Justin» роботи Марсга учадиган биринчи партия ичидан ўрин олади. У ўзининг сунъий интеллекти ёрдамида ҳаракат қилиб, Марсда одамлар яшаши учун дастлабки уйларни бунёд этади, деб хабар берди «Daily Tech Info».
DLR агентлигининг муҳандислари «Justin» роботини такомиллаштириш устида деярли 10 йил иш олиб борган. Ҳозирда робот турли асбоб-анжомлар, қуроллардан фойдалана олади, суратга туширади, учаётган предметларни ушлаб олиб, тўсиқларни бартараф этишга ҳам қодир. Эндиликда «Justin» ҳатто мустақил равишда ўйлай олади. Сунъий интеллект тизими сабаб робот янги қобилиятларни ўрганишда керак бўладиган дастурларга эҳтиёж сезмайди. У мустақил равишда энг қийин масалаларни ечиши мумкин. Ердан ёки орбитадан туриб унинг ҳаракатларини бошқариш шарт эмас.
Роботнинг дастурий таъминотида объектларни таниш функцияси ҳам киритилган, бу унга атроф-муҳитни илғаш, кузатувларни амалга ошириш, турли механизмларни тузатиш, юкларни ташиш имконини беради.
Синовларнинг бирида «Justin» роботи Мюнхендаги лабораториянинг томига ўрнатилган қуёш батареясидаги нуқсонни бир неча дақиқада бартараф этди.
Жустин қувват олувчи универсал қурилма билан жиҳозланган бўлиб, у ўз аккумуляторларини ҳар қандай манбадан фойдаланган ҳолда, оддий розетка ёки компютернинг USB-порти орқали ҳам қувватлантира олади. Шунингдек, унинг шахсий қуёш батареяси ҳам мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter