Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект соҳасидаги стартаплар махсус платформа орқали молиялаштирилади

Сунъий интеллект соҳасидаги стартаплар махсус платформа орқали молиялаштирилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан сунъий интеллект соҳасидаги стартапларни махсус платформа орқали оммавий молиялаштириш режалаштирилмоқда.

Бунда, сунъий интеллект соҳасидаги стартап лойиҳаларни краудфандинг платформаси орқали оммавий молиялаштириш талабгор ва донорларнинг краудфандинг платформасида электрон рўйхатдан ўтиши, талабгор ва донор ўртасида оферта шартномасини имзолаш орқали амалга оширилади.

Лойиҳаларни рўйхатга олиш ва шартнома имзолаш электрон шаклда бажарилади ва оператор томонидан назорат қилинади.

Қайд этилишича, лойиҳани молиялаштириш учун маблағлар йиғиш муддати 60 календарь кунидан кам ва 150 календарь кунидан кўп бўлмаслиги шарт.

Таъкидланишича, талабгор томонидан барча маълумот ва ҳужжатлар тақдим қилинганидан сўнг оператор сунъий интеллект соҳасидаги стартап лойиҳани 5 иш куни муддатида тегишлича экспертизадан ўтказади ва тасдиқлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг