«StudentHack 2021» мусобақаси ғолиблари аниқланди
«BePro IT Academy» ва Тошкент шаҳридаги Амити университети ҳамкорлигида ташаббускор ёшлар орасида «StudentHack 2021» хакатон мусобақаси ўтказилди.
Хакатон – IT-лойиҳалари ёки ғоялари бўлган ёшлар ва улардан тузилган жамоалар учун мусобақа бўлиб, ушбу тадбирда малакали мутахассислар уларни тўлиқ прототипга айлантиришда кўмаклашади.
Мусобақада талабалар якка ҳолда ва жамоа тузган ҳолда иштирок этишди. 3 кун давомида 38 нафар жамоа 48 соат давомида ғоялар устида ишлаб, уларни тақдим этишди.
Асосий ҳомийлар — Uzinfocom, Aloqabank, Uztelecom, Pepsi, Cheers, ХрусTeam ва Ўзбекистон Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази томонидан ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Хусусан:
- 1-ўрин учун – Дубайга саёҳатни «DOT NET» жамоаси ютиб олди;
- 2-ўрин учун – Ноутбуклар «SENIORS» жамоасига насиб этди;
- 3-ўрин учун – Смартфонлар «CYBERMEN» жамоасига тақдим этилди.
«StudentHack 2021» мусобақаси талабаларни қўллаб-қувватлаш, IT-лойиҳалар устида ишлаш, малакали мутахассислар билан чуқур алоқа ўрнатиш ва билим алмашиш мақсадида келгусида талабалар фаолиятини бошлаши учун имкониятлар яратади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter