Смартфон батареясига хакерлар ҳужум қилиши мумкинми?
«Astera.ru» ёзишича, «Privacy Enhancing Technologies» симпозиумида ўқилган маърузада хакерлар ўзлари учун керакли маълумотларни нафақат смартфондан, шунингдек, унинг батареясидан ҳам олишлари мумкинлиги ҳақидаги ғоя илгари сурилган. Гап бу ерда смартфон қанча қувват сарфлагани ҳақида кетмоқда, кибержиноятчилар ток сарфига қараб мобил қурилма фойдаланувчиси нима ишлар қилганини билиб олишлари мумкин. Масалан, смартфонда қанақа иловалар ишлатилади, қандай матнлар ёзилган ва ҳоказо.
Бу хавф қачонки смартфон бегона қўлга ёки таъмирга тушганда туғилади. Албатта, бу таҳдид эҳтимолий бўлиб, ҳозирча амалда кузатилган эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter