«Сичқончаси» клавиатуранинг ўзида жойлашган биринчи ноутбук тақдим этилди
Prestigio ва Clevetura 14-дюймли экранга эга, Intel процессори ўрнатилган янги ноутбукни тақдим этди. Ноутбукнинг хос жиҳати — киритиш мосламаси қаерда жойлашгани.
Таъкидлашларича, бу тачпади (сичқонча вазифасини бажарувчи мослама) бевосита клавиатуранинг ўзида ўрнатилган дунёдаги илк ноутбук. Қурилма TouchOnKeys технологияси базасида қурилган. Ноутбук 2021 йилдан сотувга чиқарилади.
Компания вакиллари бундай ноутбукдан фойдаланиш қулайлигини айтишмоқда: қўлни ҳадеб алоҳида тачпадга олиб боришга ҳожат қолмас экан.
TouchOnKeysда ҳам ҳаракатлар худди одатий тачпадники каби амалга ошади. Фақат маълумотларни киритиш майдони анча катталашади. Тачпад матнни киритиш тартибидан сенсор бошқарувга автомат тарзда ўтади. Бу мослама курсор ва экрандаги объектларни суриш, саҳифаларни варақлаш (скроллинг), уларнинг ўлчамларини ўзгартириш, компьютер овозини ва экран ёруғлигини бошқариш каби имкониятлар беради. Клавишларнинг ўзи эса қайчи механизми бўйича ишлайди. Бошқариладиган клавишларни ёритиш тизими ҳам бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter