Шуҳрат Содиқов «NEC» компанияси раҳбари билан учрашди
Бугун, 4 октябрь куни Япония пойтахти Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Япониянинг «NEC» компанияси раҳбари Нориҳико Ишигуро билан учрашди.
Учрашувда «NEC» корпорацияси билан ўрнатилган узоқ йиллик самарали ҳамкорлик, жумладан, Ўзбекистонда телекоммуникация тармоғи ва телерадиоэшиттириш тизимини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг аҳамияти таъкидлаб ўтилди.
Мулоқот давомида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC), ушбу мамлакатнинг тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган «Маълумотлар узатишнинг магистрал ва мултисервис тармоғини кенгайтириш» (DWDM) инвестиция лойиҳаларининг амалий жиҳатлари муҳокама этилди. Шунингдек, замонавий телекоммуникация ва ахборот технологияларини татбиқ этишнинг истиқболли лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистонда маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини яратиш бўйича тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш юзасидан тегишли ишларни олиб боришга келишилди.
Шу билан бирга АКТ вазири Шуҳрат Содиқов «NEC» компаниясининг кўргазма залига ҳам ташриф буюрди ҳамда янги технологиялар ва уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича энг сўнгги ечимлар билан танишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter