Шуҳрат Содиқов Навоийда ёшлар фестивалига тайёргарлик жараёни билан танишди
Мамлакатимизда 30 июнь — «Ёшлар куни» муносабати билан июнь ойи анъанавий тарзда «Ёшлар ойлиги» сифатида кенг нишонланиб келинади. Жорий йилда барча ҳудудлар — туман ва шаҳар марказлари ҳамда чекка қишлоқларда «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида Ёшлар ойлигини ўтказиш кўзда тутилган.
Тадбирларни юқори савияда ташкил этиш учун ҳар бир ҳудудга масъул шахслар бириктирилди.
Ушбу ёшлар фестивали Навоий вилоятида жорий йилнинг 16-17 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу вилоятга бириктирилган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов бугун, 11 июн куни вилоятда амалга оширилаётган ишлар, тайёргарлик жараёни ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
— Ёшлар фестивалининг юксак савияда ўтказилиши ёшларимизнинг орзусини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, «Беш муҳим ташаббус»ни амалга оширишга замин яратади, — дея таъкидлади Шуҳрат Содиқов.
«Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» тадбирини ўтказилишидан мақсад — ёшларни жисмонан соғлом, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш, илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, уларнинг эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, ижтимоий ва иқтисодий жараёнларга жалб қилишдан иборатдир.
Бугун АКТ вазири Шуҳрат Содиқов вилоятнинг Қизилтепа туманида ёшлар билан учрашиб, жонли мулоқот ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter