Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришга алоҳида тўхталди
Бугунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришга алоҳида тўхталди.
«Рақамлаштириш бўлмаса, соҳада ҳаққоний статистика бўлмайди. Тўғри маълумот бўлмагач, агрохизматлар ривожланмайди, фермерлар қачон нимани экса, кўпроқ даромад олишини билмайди. Шунинг учун бу жараённи тезлаштириш керак», — деди давлат раҳбари.
Шу йил якунигача 3 та, келгуси йилда 4 та лойиҳани якунлаб, ер ҳисоби, субсидия ажратиш, экин майдонларини мониторинг қилишни тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.
Умуман, келгуси йилда соҳада 600 мингта иш ўрни яратиш ҳамда экспортни 2 миллиард долларга етказиш мақсади белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter