Samsung тарихида биринчи аёл президент иш бошлади
Ли Ён Хи Samsung компаниясининг глобал маркетинг бўйича президенти этиб тайинланди. Компания тарихида ҳали ҳеч бир аёл киши бунчалик юқори лавозимга кўтарилмаган.
Ли Ён Хи компанияда 2007 йилдан иш бошлаган, кейинчалик «айфон»нинг асосий рақобатчисига айланган Samsung Galaxy смартфонларини ишлаб чиқариш ва ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. Бунгача L'Oreal косметика компаниясида ишлаган.
Samsung компаниясида яқинда кадрлар ўзгартирилиши амалга оширилди. Янги тайинланган етти президентнинг бири — Ли Ён Хи. Фақат бир йўналиш — маиший техника бўлими раҳбарлиги ҳануз вакантлигича қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter