Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Samsung Galaxy Note9» рекорд ҳажмдаги ички хотирага эга бўлади

«Samsung Galaxy Note9» рекорд ҳажмдаги ички хотирага эга бўлади

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Сўнгги гап-сўзларга қараганда «Samsung» компанияси ўзининг «Galaxy Note9» флагманига 8 гигабайт тезкор хотира ва 512 гигабайт ички хотира ўрнатади. Мазкур маълумот билан «Ice Universe» номли фойдаланувчи ўзининг «Twitter»даги саҳифасига бўлишди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru»

Бундан олдин «Samsung» флагманига 6 гигабайт тезкор ва 64/128/256 вариантли ички хотиралар ўрнатилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Сўнгги миш-мишларга кўра, қурилмага худди «iPhone X»даги каби юзни таниш сканери ўрнатилади ва ҳошиялари ингичка бўлади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда «Huawei» компанияси 512 гигабайт хотирага эга «Mate RS» смартфонини тақдим этганди. Компания учталик камера, иккиталик бармоқ изи сканери ўрнатилган мазкур смартфони учун 2095 евро сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг