Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Робот ўзбек халқини янги йил билан табриклади (видео)

Робот ўзбек халқини янги йил билан табриклади (видео)

«Роботжон».

Фото: «Youth.uz»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»га инновацион табрик йўлланди.

«Turin Invest Engineering» компанияси янги йил муносабати билан ўзига хос видеолавҳа тайёрлади. Ушбу лавҳада йирик кўргазмаларда «Роботжон» исми билан танилган робот ўзбек халқини янги йил табриклади.

«Ассалому алайкум, мен «Турин инвест инжиниринг» инновацион маркази аъзосиман. Мен барча ўзбек халқини кириб келаётган янги – 2018 йил билан муборакбод этаман. Сизларга бахт-омад, тинчлик-тотувлик ва хотиржамлик тилаб қоламан. Келгуси йилда ишларингизда юқори натижаларга эришишингизга тилакдошман», дея тилак билдирди «Роботжон».

Роботнинг ушбу табригини қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин:

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг