«Regulation.gov.uz»нинг янги талқини ишга тушди
Бугун, 24 июлдан Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталининг янги талқини иш бошлади.
Бундан аввалги талқин 23 июлда жойлаштирилган ҳужжатлар муҳокамаси якунига қадар, яъни 7 августга қадар фаолият юритади, сўнгра ушбу талқин фақат архив сифатида фаолиятини давом эттиради.
Порталнинг янги талқини қандай имкониятларни тақдим этади?
- Фойдаланувчилар Ягона идентификациялаш тизими ёки ижтимоий тармоқлар орқали авторизациядан ўтган ҳолда Портал имкониятларидан фоядаланишлари мумкин;
- Фойдаланувчилар учун алоҳида кабинет яратилган, ушбу кабинетда фойдаланувчига қўшимча қулайликлар мавжуд.
- Интерфейс 3та тилда яратилганлиги учун ҳужжат лойиҳаларини бир пайтнинг ўзида учта тилда жойлаштириш ҳамда учта тилда таклиф қолдириш имконияти мавжуд;
- Қонунчилик жараёнидаги замонавий тенденцияларни инобатга олган ҳолда Порталда Парламент учун алоҳида саҳифа яратилган бу ерда Сенат ёки Қонунчилик палатаси томонидан яратилаётган қонун лойиҳалари жойлаштирилади;
- Фойдаланувчилар ўз хоҳишларига кўра ҳужжатларга ўз таклифларини аноним тарзда қолдиришлари мумкин;
- Амалдаги қонунлар юзасидан фойдаланувчилар ўз таклиф ва фикр мулоҳазаларини махсус Форумда изҳор этишлари ҳамда ўзаро фикр алмашишлари мумкин;
- Давлат ташкилотлари учун ҳам ҳужжатларни жойлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби соддалаштирилган.
Яқин келажакда ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал этилгач ушбу Портал негизидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳларининг умумхалқ муҳокамаси ва идоравий келишув жараёнларини бир пайтнинг ўзида ўтказиш тартибини ҳамда «даромад ва сарф-ҳаражатлар таҳлили» (cost benefit analysis) институтини жорий этиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter