Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Рақамли Ўзбекистон-2030»: Ишчи гуруҳ Хоразмдаги ҳолатни ўрганди

«Рақамли Ўзбекистон-2030»: Ишчи гуруҳ Хоразмдаги ҳолатни ўрганди

Фото: «Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларини рақамли трансформация қилиш бўйича ҳудудий кенгаш раиси ўринбосари О. Пекось раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятидаги ҳолатни ўрганди.

2020 йилнинг йилнинг 5 октябрида давлатимиз раҳбари «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чеккан.

Шунингдек, Президентнинг 6 октябрдаги қарори билан жорий йил охирига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактабларни ташкил этиш вазифаси қўйилган.

Юқоридаги фармонга мувофиқ, Хоразм вилоятида рақамли трансформация бўйича намунавий туманлар сифатида Шовот ва Хонқа белгиланган бўлиб, 2020 йил ҳамда 2021 йил I чораги якунига қадар бу ҳудудларда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Фото: «Mitc.uz»

Ишчи гуруҳ Хонқа туманидаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилаётган «Электрон кундалик» ахборот тизими, туман марказий поликлиникасида «Электрон поликлиника» ахборот тизими, тумандаги 48-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати негизида Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштириш таянч мактаби ташкил этилиши ҳамда барпо этилаётган «Рақамли технологиялар ўқув маркази» бўйича олиб борилаётган ишлар ва бошқа лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Вилоятда рақамли трансформация лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул раҳбарларга лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг