Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон рекорди янгиланди. Учувчисиз бошқариладиган қурилма ҳавода узлуксиз 4 соатдан ортиқ тура олди

Жаҳон рекорди янгиланди. Учувчисиз бошқариладиган қурилма ҳавода узлуксиз 4 соатдан ортиқ тура олди

«HYBRiX.20» қурилмаси.

Фото: «Quaternium»

Учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни яратиш билан шуғулланувчи «Quaternium» компанияси янги «HYBRiX.20» гибрид моделини тақдим этди. Ушбу қурилма ҳавода узлуксиз 4 соат-у 40 дақиқа турди ва жаҳон рекордини янгилади, деб хабар берди «Daily Tech Info».

Мултикоптер қурилмаларининг аксарияти ҳавода 25-30 дақиқадан ортиқроқ тура олмайди. Профессионал, шунингдек, буюртма асосида яратилган қурилмаларда эса каттагина энергия захираси бўлади. 2016 йилда шу турдаги мултикоптерлардан бири 72 дақиқа ҳавода учиб, Ла-Маншни кесиб ўтганди.

«HYBRiX.20» учувчисиз бошқариладиган қурилма бензинли ички ёнув двигателига эга гибрид модел ҳисобланади, ушбу двигател қурилманинг аккумулятор батареяларида энергия захираси тугагач ишга тушади. Бу каби тизим картография, аэросураткашлик, қишлоқ хўжалиги соҳасини кузатиш ва назорат қилишда жуда самаралидир.

«HYBRiX.20» қурилмасининг арзонлиги сабаб уни оддий фермерлар ҳам бемалол сотиб олиши мумкин», — дейди «Quaternium» компанияси вакили.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг