Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда бошқарувчисиз учувчи воситаларни ишлаб чиқариш ташкил этилади

Ўзбекистонда бошқарувчисиз учувчи воситаларни ишлаб чиқариш ташкил этилади

Фото: «3dnews.ru»

Хитой Халқ Республикасининг «BShark Holdings Ltd.» (ХХР) ва «Давергеодезкадастр» қўмитаси қошидаги «Геоиннавация маркази» ДУК замонавий пилоциз технологияларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзолади. Бу ҳақда «Инфоком» хабар бермоқда.

«Геоиннавация маркази» ДУК бир гуруҳ ходимлар Хитой Халқ Республикасининг Шенчжен шаҳрига қилинган ташриф чоғида меморандум имзоланди.

Имзоланган меморандумга мувофиқ томонлар биргаликда ўқитиш дастурларини ишлаб чиқадилар, семинарлар ўтказадилар, ўзаро манфаатли соҳаларда мутахассислар билан алмашинадилар, ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун икки томонлама ишчи ташрифлар ташкил этадилар, ПУА нинг янги лойиҳалари бўйича тадқиқотлар, ишланмалар, ПУА ишлаб чиқариш ҳамда эксплуатацияси ва уларга техник хизмат кўрсатиш жараёнида олинган натижаларга оид ахборот ва тажриба алмашиб турадилар.

«BShark Holdings Ltd.» (ХХР) компанияси ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларини етказиб бериш, ходимларни ўқитиш, сотувлар ва маркетинг бўлимини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш каби ишларни амалга оширишни режалаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг