Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил армияси учар «тез ёрдам» машиналари билан таъминланади

Исроил армияси учар «тез ёрдам» машиналари билан таъминланади

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Исроил армияси учун учувчисиз бошқариладиган қурилма 2010 йилда ишлаб чиқарилган. Унинг биринчи парвози орадан 5 йил ўтгач, 2015 йилда амалга оширилган эди. Яқинда мазкур мамлакат армияси учун «Cormorant» номли «тез ёрдам» машинаси синовдан ўтказилади бошлади, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Синов вақтида бемор вазифасини манекен бажарган ва унга тиббий кўрсаткичларни аниқлаш учун датчиклар уланган бўлган. Бундан ташқари «жангчи» билан икки томонлама радио ва видеоалоқа мунтазам таъминланиб турган. Синов муваффақиятли якунланган — аппарат ўзининг ичидаги юкни олдиндан кўрсатилган мазилган етказган ва яна ортига қайтган.

Тахминларга кўра, Исроил қуролли кучлари «Cormorant»дан 2021 йилдан бошлаб фойдаланишлари мумкин. Қурилмага тўртта двигатель ўрнатилган бўлиб, бу унинг турли манёврларни бажаришига ёрдам беради. Учувчисиз учадиган қурилма ҳавога ярим тоннага қадар юкни кўтара олади ва бир марта қувватланиш орқали 50 километргача масофани босиб ўтишга қодир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг