Қозоғистонда киберспорт расман спорт турига айланди
Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги киберспортни расман спорт тури сифатида тан олди. Вазирликнинг тегишли буйруғига ҳаволани «Facebook»даги саҳифасига 25 июнь куни жойлаган «Қозоқтелеком» бошқаруви раиси Куанишбек Есекеев барча геймерларни табриклаган.
Есекеев киберспортнинг расмий мақом олиши мамлакатда рақамлаштиришни ривожлантиришга ёрдам бериши, Қозоғистонни дунёга янада танитиши ҳамда хорижий сайёҳларни жалб этишини билдириб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter