Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизил, сариқ, яшил: Хитойда коронавирусни аниқловчи QR-код жорий этилди

Қизил, сариқ, яшил: Хитойда коронавирусни аниқловчи QR-код жорий этилди

Фото: «TheWorldNews.net»

Хитой ҳукумати фуқароларда коронавирусни аниқловчи иловани жорий этди.

Ҳар бир фойдаланувчи учун яшил, сариқ ва қизил ранглардаги QR-код татбиқ этилади. Офис бинолари ва тураржойларга киришда, жамоат транспортларига чиқишда уларни кўрсатиш керак бўлади.

Яшил рангли QR-код эгаси бемалол ишга бориши, жамоат транспортидан фойдаланишига рухсат берилади.

Сариқ код эгасидан бир ҳафта уйида ўтиришни талаб қилишлари мумкин.

Қизил код эгаси эса мажбуран икки ҳафталик карантинга жўнатилади. Ушбу код (қизил) вирус ташувчилари билан бирга уни юқтириш хавфида гумон қилинганлар учун жорий этилади.

«Синьхуа» агентлиги хабарига кўра, кейинги ҳафтадан бошлаб сервис исталган фуқаронинг инфекцион статусини унинг идентификация рақамини киритиш орқали билиб олиш имконини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг