Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қандай қилиб HUAWEI nova сизнинг турмушингизга зеб беради?

Қандай қилиб HUAWEI nova сизнинг турмушингизга зеб беради?

HUAWEI нова смартфонларининг ҳар битта авлоди илғор технологиялар асосида яратилиб, замонавий дизайн, қудратли камера, аъло даражали функциялар ва интеллектуал мулоқотда ўз аксини топувчи инновациялар ғоясини ифода этади.

Янги HUAWEI nova 10 серияси ҳам мазкур ғояни давом еттирган ҳолда ҲУAWЕИ нова 10 Про, HUAWEI nova ва HUAWEI nova 10 SE моделларини қамраб олувчи 10-авлод қурилмаларининг силсиласини бошлаб берди.

Қуйида HUAWEI nova сериясидаги қурилмаларнинг техник хусусиятлари ва функциялари ҳақида батафсил маълумот келтирилади.

Замонавий инфлюенсерлар учун башанг дизайн

HUAWEI nova 10 Милтилловчи кулранг, Порлоқ қора, Ялпизсимон яшил ва Лаванда рангларида тақдим етилган бўлиб, уларнинг фазовий шуъласи қандай услуб танланганидан қатъи назар, сизнинг қиёфангизни бошқалардан яққол ажратиб туради. Ҳашамат ва нозиклик тароватини ҳосил қилиш учун бир хил тусли ва нейтрал кийимлар билан Милтилловчи кулранг ва Порлоқ қора рангидаги нова 10 Про моделини уйғунлаштириш тавсия етилади.

Ялпизсимон яшил рангидаги Нова 10 СЕ навқиронлик ва ҳаётий қувватни аъло даражада таъкидлай олади, майин лаванда рангли нова 10 эса сокинлик ва табиат билан қоришиш ҳиссиётини яратади. Бу ҳар иккала модел рангба-ранг либос ёки гулдор нақшли аксессуарларни хуш кўрадиган замонавий инфлюенсерларга мос тушиб, уларнинг қиёфасига бир маромда зеб бағишлай олади.

Ҳаваскорлар ва профессионал фотографлар учун камералар

HUAWEI nova 10 сериясидаги камералар ҳар қандай даражадаги фотографларнинг талабларига жавоб бера олади.

HUAWEI nova 10 ва нова 10 Про қурилмалари Ultra Vision 50 МП RBYY ва автоматик фокуслаш функциясига эга 8 МП аниқликдаги ултракенг бурчакли макромодулдан иборат асосий Ultra Vision камераси билан жиҳозланган бўлиб, бу айниқса эндигина фотография оламига кириб келаётган сураткашлар учун айни муддаодир.

Янги фотографларга битта қурилманинг ўзида ҳар хил тасвирга олиш усулларини синаб кўриш имкониятини тақдим этиш учун асосий динамик камера ёрдамида смартфон ҳар қандай саҳналарни, дейлик, баланд тоғлар тизмасидан гул баргидаги шудринг қатрасигача бўлган манзараларни обйективга муҳрлай олади.

Ҳар кунлик контентни яратишга хизмат қиладиган воситалар

HUAWEI nova 10 SE моделининг асосий камера модули тасвирларни қайта ишловчи РAW тизими билан жиҳозланган бўлиб, у юқори аниқликдаги High-Rec 108 мегапикселли асосий модул, 8 мегапикселли ўткирлик чуқурлигини ўлчайдиган ултракенг бурчакли модул ва 2 МП аниқликка ега макромодулдан ташкил топган. 9 та пикселни 1 та пикселга бирлаштириш технологияси кенгайтирилган ёритиш диапазони туфайли ажойиб детализация даражасини таъминлайди. ф/1.9 форматдаги кенг диафрагма еса кўпроқ ёруғликни ўтказиш ва орқа фонни табиий хиралаштириш учун ўткирлик чуқурлигини яхшилаш имконини бериб, тасвирга олиш обйектига бутун еътиборни жалб етади. РAW форматидаги кадрларни бирлаштириш алгоритми турфа хил тасвирга олиш ссенарийларида юқори самарадорликни таъминлайди. нова 10 СЕ смартфони ҳам бино ичида, ҳам ташқарида, қоронғилик ёки хира ёритиш шароитида ҳам ажойиб суратларни тушира олади.

Геймерлар ва кўнгилочар машғулот ишқибозлари учун функциялар тўплами

Мобил ўйинлар ривожланган бир даврда, фойдаланувчилар ўйин функсияларининг кенг тўпламига ега смартфонларни афзал кўришади. HUAWEI nova 10 ва нова 10 Про смартфонда ўйин сифатини оширувчи янги Touch Turbo 2.0 технологияси билан кучайтирилган. Фойдаланувчилар керакли амални ишга тушириш учун шунчаки қурилмани силкитишлари кифоя. Бу хусусият МОБA, action ва пойга жанридаги ўйинларни хуш кўрувчи кишилар учун жуда асқатади. Смартфоннинг ҳолатини ўзгартирган ҳолда, ўйинчилар ҳеч қандай қийинчиликсиз нишонга олиши, отиши, аслаҳа-анжомларни алмаштириши, қуролни қайта ўқлаши ва олдинга юришлари мумкин.

Бундан ташқари, нова 10 сериясидаги смартфонларда HUAWEI Super Charge тезкор қувватлаш функцияси ҳам мавжуд бўлиб, у қурилмани саноқли дақиқаларда зарядлай олади. Енди батареянинг иш вақти ҳақида ўйланавериб, безовта бўлишга ҳожат йўқ. Навбатдаги ўйинни юклаб олиши ёки қувватланиши учун шунчаки ўз нова 10 Про телефонингизни 20 дақиқа четга суриб қўйинг.

Танаффусдан кейин севимли сериалингизни томоша қилиш ёки мароқли ўйинни ўйнашга қайтишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг